Туркия мухолифати президент сайловига номзод кўрсатди
Туркиянинг бир неча партиясини бирлаштирган “Халқ иттифоқи” мухолифат альянси президентлик сайловида қатнашиш учун ягона номзод - мамлакатнинг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк асос солган Халқ республикаси партияси етакчиси Камол Қиличдор ўғли номзодини илгари сурди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Мухолифат блоги, шунингдек, сайловда ғалаба қозонган тақдирда қолган партиялар раислари вице-президент этиб тайинланишини эълон қилди.
Бундан ташқари янги даврда давлат раҳбари ҳузуридаги барча сиёсий кенгашлар тугатилиб, президент республикаси бўлган мамлакатда парламентаризмни сезиларли даражада мустаҳкамланиши режаси маълум қилинди.
“Халқ иттифоқи” таркибида Халқ республикаси партиясидан ташқари “Яхши партия” (раҳбари - Мерал Акшинер), “Саодат” (Темал Каромулла ўғли), “Келажак” (Аҳмад Довут ўғли), “Демократия ва ютуқ” (Али Бобожон) ва “Демократия партияси” (Гултекин Уйсал) бор.
Туркияда президент сайлови 14 майда ўтказилиши режаланган.
ЎзА