Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия мудофаа вазирлиги қўшинлар Афғонистондан олиб чиқилиши ҳақида хабар тарқатди
11:47 / 2021-08-26

Туркия мудофаа вазирлиги туркиялик ҳарбийларни Афғонистондан олиб чиқиш бошлангани ҳақида маълум қилди.

Бундан аввалроқ Анқара АҚШ қўшинлари олиб кетилгач, баъзи бир шартлар эвазига Кобул аэропортини қўриқлашни таклиф этган эди, бироқ “Толибон” ҳаракати вакили  Забихулла Мужоҳид толиблар Туркия билан яхши муносабатда бўлишни хоҳлаётганини, аммо туркиялик аскарлар Афғонистонда  бўлишини истамаётганини маълум қилганди.

"Туркия ҳарбийлари Афғонистонда ўзларига юклатилган вазифани шараф билан адо этди, энди улар ёруғ юз билан ватанига қайтади. Музокаралар натижасида ва жорий вазият ҳамда юзага келган шароитни  ҳисобга олган ҳолда туркиялик аскарларни эвакуация қилиш бошланди", - дейилади Туркия мудофаа вазирлиги тарқатган хабарда.

Таъкидлаш жойизки, Туркия ҳарбийлари БМТ миссияси доирасида ҳамда НАТО ва икки томонлама келишув асосида мамлакатда тинчлик ва барқарорлик қарор топтиришга ўз ҳиссасини қўшиш учун 2002 йилда Афғонистонга киритилган эди.