Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия миллий мудофаа вазири Ҳадис илми мактаби фахрий талабаси бўлди
16:55 / 2020-10-28

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар бошчилигидаги делегация бугун Самарқандга келди.


Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар бошчилигидаги делегация бугун Самарқандга келди.

Ҳулуси Акар Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Қурбонов ва вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлигида Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларни зиёрат қилди.

Жумладан, Имом Бухорий мажмуасида буюк аллома ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

photo_2020-10-28_16-55-03.jpg

Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу муассасаларнинг мақсад ва вазифалари, бу ерда заминимиздан етишиб чиққан буюк алломалар маънавий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўзлаб берилди.

photo_2020-10-28_16-55-10.jpg

photo_2020-10-28_16-55-13.jpg

Марказ музей фондидан ўрин олган экспонатлар, деворий суратлар, Имом Бухорий асарлари нусхалари, шунингдек, муссасага Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази томонидан ҳадя этилган хаттотлик намуналари кўргазмаси меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарга Ҳадис илми мактабининг 2020-2021 ўқув йили фахрий талабаси даражаси берилди.

photo_2020-10-28_16-55-09.jpg