Туркия махсус хизмати Ироқ шимолида Курдистон Ишчи партияси етакчиларидан бирини йўқ қилди
Туркия махсус хизмати Ироқ шимолида ўтказган махсус амалиёт давомида мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчи партиясининг етакчиларидан бирини ўлдирган, деб хабар тарқатди якшанба куни Anadolu агентлиги.
"Туркия махсус хизмати Ироқнинг шимолида КИП террорчилик ташкилоти раҳбарларидан бири Иззиддин Инанни йўқ қилди. Хавфсизлик кучлари манбаларида келтирилишича, террорчи Миллий разведка хизмати амалга оширган амалиёт натижасида Ироқ шимолидаги Туркия чегарасига туташ туманларнинг бирида йўқ қилинган", – дейилади агентлик тарқатган хабарда.
Хабарда айтилишича, Инан террорчилик ташкилотининг бошқа аъзолари билан мажлис ўтказаётганда йўқ қилинган.