Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия Жанубий Африканинг Исроилга қарши даъвосини маъқуллади
11:58 / 2024-08-08

Туркия Жанубий Африка Республикасининг Ғазодаги вазият юзасидан Исроилга қарши илгари сурган даъвосига қўшилиш учун Халқаро судга ариза топширди. Ушбу маълумотни БМТ суди тасдиқлади.

– Туркия суд Низомининг 63-моддасига таянган ҳолда реестрга Ғазо секторида геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияни қўллаб қўвватлаш бўйича ишга аралашиш тўғрисида ариза берди, – дейилган тегишли хабарномада.

ЖАР ушбу ташаббусни 2023 йил 29 декабрда кўтариб, Гаагадаги Халқаро судга мурожаат қилган ва вақтинча чора кўришга чақирган. Ҳужжатда “Геноцид конвенцияси бўйича мажбурият бузилаётгани” таъкидланиб, жумладан, “Исроилнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги... геноцид хусусиятига эга, чунки бу амалиёт Ғазо секторида фаластинликларни миллий, ирқий ва этник гуруҳ сифатида йўқ қилиш мақсадида содир этилмоқда” дейилган.