French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети Тошкентдаги филиалида талабалар ва абитуриентлар билан учрашув ўтказилди
19:32 / 2021-06-15

Ёшлар ижод саройида Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети Тошкентдаги филиали томонидан фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда иқтисодиётда электрон тижорат, қолаверса, бугун соҳада хорижий тил ва математикани биргаликда пухта ўзлаштирган мутахассислар тайёрлаш тўғрисида сўз борди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиали ректори А.Икромов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Ф.Омонов, талабалар ва абитуриентлар иштирок этди.

Давра суҳбат аввалида А.Икромов Ўзбекистон ёшларига илғор таълим технологиялари асосида халқаро меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган, замонавий билимларга эга юқори малакали мутахассис бўлиб етишиш имкони яратилаётганини таъкидлади.

[gallery-2798]

Учрашув давомида Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида кадрлар тайёрлаш, олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги ташкил этилган филиалда дуал, электрон ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда инглиз тилида амалга оширилиши ҳақида сўз юритилди.  

Учрашув сўнгида абитуриент ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоблар олди.

Маълумот учун: Туркия Палаталар ва товар биржалари иттифоқи ҳузуридаги Иқтисодиёт ва технологиялар университети  2002 йилда ташкил этилган. Таълим муассасасининг ўзига хослиги ўқув жараёни уч семестрлик дуал таълимга асосланган бўлиб, таълим олувчиларга назарий билимлар билан бир қаторда амалий кўникмалар шакллантириб борилади. Ушбу хусусият университетнинг Туркия таълим тизимида алоҳида ўрин тутишини таъминлаган.