Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия Хавфсизлик кенгаши: қуролли кучларнинг ҳарбий амалиёти бошқа мамлакатларга қаратилмаган
12:08 / 2022-05-27

Туркия қуролли кучлари террорчиликка қарши янги амалиётни тайёрламоқда, у бошқа мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган эмас, дейилади Туркия Хавфсизлик кенгаши тарқатган баёнотда.

Хабарда Туркия Хавфсизлик кенгашининг пайшанба куни бўлиб ўтган мажлиси уч соатга чўзилгани айтилмоқда. Ўтган душанба куни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған қуролли кучлар мамлакат чегараларида аксилтеррор амалиётларини бошлайди, тез орада ушбу масалада қарор қабул қилинади,  деб баёнот берган эди.

Оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, ҳарбий амалиёт Суриянинг тўртта ҳудудида амалга оширилади.

"Жанубий сарҳадларимизда амалга оширилиши кўзда тутилаётган мазкур амалиёт қўшниларимизнинг ҳудудий яхлитлигига зиён келтирмайди ва миллий хавфсизлигимиз учун зарур ҳисобланади", - дейилади Хавфсизлик кенгаши берган баёнотда.