Туркия Грецияни Анқарада учрашишга таклиф қилди
Туркия муаммоли масалаларни ҳал қилиш учун Греция томонини Анқарага таклиф қилди.
Туркия Ўрта ер денгизига алоқадор муаммони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори. Шу мақсадда Греция учрашувга таклиф қилинади, деди мамлакат миллий мудофаа вазири Ҳулусий Акар.
Анадолу агентлиги хабарида мулозимнинг, жумладан, қуйидаги сўзлари келтирилган: Турли иғволарга қарамай, биз мулоқотни, муаммони тинч йўл билан ҳал қилишни, ишончни мустаҳкамлаш чорасини кўришни таклиф қиламиз.
Учрашувда барча масалалар муҳокама қилиниши ва муаммолар ҳал этилишини истаймиз.