Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия Ғазо бўйича конференцияга ИҲТ саммитидан кейин аниқлик киритилишини кутмоқда
11:42 / 2023-11-06

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммити ноябрь ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтади, деди “РИА Новости”га Туркия пойтахтидаги дипломат манба.

Аввалроқ Президент Режеп Таййип Эрдоған шу ой Ар-Риёдда ИҲТнинг Ғазодаги вазиятга бағишланган саммити ўтказилишини маълум қилган эди. Анжуманда Туркия етакчиси ҳам иштирок этиш нияти борлиги айтган. Шунингдек, Эрдоған Анқара Ғазо бўйича халқаро тинчлик конференциясини ўтказиш ташаббусини ҳам илгари суради, деб баёнот берган. Президент девони ушбу ғояни қатор минтақавий кучлар қўллаб-қувватлаганини таъкидлаган.

– ИҲТ саммитидан кейин биз илгари сураётган лойиҳага аниқлик киритилади, – деган агентликка хабар берган манба. – Президент мазкур саммитда иштирок этишга қизиқиш билдирди. Анжуманда мамлакатлар Фаластин – Исроил можаросини ҳал қилиш учун навбатдаги қадамларни белгилаб олади. Умид қиламизки, йиғилиш биз кутган натижани беради.