Туркия фуқаросини коинотга жўнатишга тайёрланмоқда
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг баёнот беришича, мамлакат ўз фуқаросини космосга жўнатишга тайёргарликни бошлайди.
"Фуқаромизни космосга жўнатишга тайёргарлик расман бошланмоқда", – дея маълум қилди Эрдоған Вазирлар Маҳкамаси мажлисидан кейин халққа мурожаатида.
Туркия етакчисининг таъкидлашича, мамлакатнинг 45 ёшдан ошмаган фуқаролари махсус яратилган сайтга ариза билан мурожаат қилиши мумкин. "Биз ҳалигача Армстронгни эслаймиз. Умид қиламанки, барчага намуна бўладиган бизнинг фуқаромизни ҳам доимо эслашади", – деди Эрдоған.