Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия эҳтимолий зилзила хавфига қарши чоралар кўрмоқда
19:22 / 2026-01-29

Мармара денгизи атрофи, жумладан Истанбул аҳоли зичлиги, ривожланган саноати билан минтақада муҳим ўрин эгаллайди.

Туркия саноат ва технология вазирлиги Истанбулда вақти-вақти билан кучли зилзила кузатилиши эҳтимоли мавжудлиги ҳамда мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигини ҳимоя қилиш мақсадида Кожаэли, Бурса ва Истанбулдаги улкан саноат локомотивларини Онадўлига кўчириш лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Айни жараёнда зилзила хавфи паст бўлган “жозибали шаҳарлар” ва “янги саноат қалъалари” танланиб, кўчириш лойиҳасининг асосий манзиллари сифатида қуйидаги 14 ҳудуд белгиланди:

Ички Онадўли йўналиши – Анқара, Эски шаҳар, Ёзғат, Қир шаҳар, Нев шаҳар Оқсарой, Қайсери, Кония, Ниғде ва Караман.

Қора денгиз-Оқ денгиз йўналиши – Кастамону, Самсун, Мерсин ва Амасия.

Мазкур режа нафақат хавфсизлик чораси, балки мувозанатли ривожланиш усули сифатида баҳоланмоқда. Истанбул, Сакария ва Текирдағ каби аҳоли зич манзиллардан фуқаролар ушбу вилоятларга тарқатилиши туфайли мега шаҳарларда бунёдкорлик ва янгиланиш жараёни ҳам тезлашиши кутилмоқда.

Онадўлида қуриладиган замонавий саноат зоналарида ўн минглаб янги иш ўринлари яратилади, транспорт ва энергия инфратузилмаси такомиллашади. Темир йўл ва порт йўллари ўзаро боғланаиб, бу 14 вилоят ҳам янги, замонавий ишлаб чиқариш, экспорт марказларига айланади.

Ҳукумат ушбу минтақаларда фаолият юритадиган корхоналар, инвесторлар учун махсус имтиёзлар эълон қилишни режалаштирган. Шу тариқа Туркия иқтисодий мустақиллигини барқарорлаштириш кўзда тутилмоқда.

Н.Кайимова, (Туркия), ЎзА