Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия делегацияси Бўстонлиқда
11:24 / 2024-03-12

Туркия миллий полиция академияси Йўл ҳаракати хавфсизлиги институти раҳбари, профессор Шенол Япрак бошчилигидаги делегация аъзолари Бўстонлик туманига ташриф буюрди.

Делегация вакиллари ҳудудда жойлашган Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан танишди. Шунингдек, меҳмонларга йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишига қаратилган янги тизимлар, замонавий рақамли камералар ва шу соҳага оид янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Келгусида соҳа йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  

Шундан сўнг, делегация вакиллари йирик туризм намойиши объектлари бўлмиш “Чиноркент” осма дор йўли ва “Амирсой” тоғ-чанғи курортида ҳам бўлди. Бу ердаги жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган хизматлар қай тарзда йўлга қўйилгани бўйича масъуллар билан суҳбатлашилди.  

Делегация аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва янги таклифлар билдирди. Охирги пайтларда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг салмоғи юқори бўлаётгани, ҳамкорлик алоқалари бўйича келгусидаги режалар муҳокама қилинди.  

А. Мусаев, ЎзА мухбири