Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия Босфор ва Дарданелл бўғозидан ўтиш нархини оширди
13:52 / 2022-08-29

Туркия Босфор ва Дарданелл бўғозидан ўтиш нархини беш баробар кўтарди, бу Монтрё Конвенцияси берадиган ҳуқуққа асосланди, деб ёзмоқда душанба куни Sabah газетаси.

Монтрё Конвенцияси 1936 йилда қабул қилинган. Ушбу ҳужжатга кўра, бўғозлар орқали тинч даврда ҳам, уруш даврида ҳам савдо кемалари  бемалол ўтиш ҳуқуқига эга, бироқ тартиб ҳамма учун турлича. Шу билан бирга, ушбу бўғозлардан ўтадиган ҳарбий кемалари  Қора денгизда фақат уч ҳафта қола олади, кейин орқага қайтиши лозим, бу қоида фақат Қора денгизга туташмаган мамлакатлар учун. Фавқулодда вазиятлар юзага келганда Туркия Босфор ва Дарданеллдан ҳарбий кемаларнинг ўтишини бутунлай тақиқлаши ёки чеклаб қўйиши ҳуқуқига эга. 

Энди ушбу бўғозлардан кемаларнинг ўтиши Туркияга йилига  200 миллион доллар миқдорида даромад келтиради. Аввал бу сумма 40 миллион долларни ташкил этарди.  

Янги тартиб 2022 йил 7 октябрда кучга киради. 

Эслатма: Дарданелл бўғози Туркияда Чаноққальа, деб ҳам юритилади.