Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия билан таълим соҳасида ҳамкорлик
10:18 / 2025-08-07

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “WAYU EXPO Turkiya” халқаро таълим кўргазмаси бўлиб ўтди.

Юртимиз ёшлари учун хорижда, айниқса Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида сифатли, қонуний ва хавфсиз таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Туркиянинг 10 дан ортиқ етакчи олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

[gallery-24643]

Улар томонидан қизиқувчиларга таълим йўналишлари, қабул тартиби, ҳужжатлар рўйхати, грант ва стипендия дастурлари, талабалар турар жойи, яшаш шароитлари ва бошқа муҳим жиҳатлар бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилади.

Шунингдек, кўргазма давомида ёшларни хорижий олий таълим имкониятлари билан таништириш, ноқонуний воситачилик ва алдов ҳолатларининг олдини олиш, ота-оналар ва ёшлар онгида хорижий таълимга нисбатан онгли ва масъулиятли ёндашувни шакллантириш каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Гулноза Бобоева,  

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА