French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия билан ҳамкорлик янада юксалади
19:13 / 2023-05-10

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Иброҳимжон Холматов бошчилигидаги Андижон вилояти делегацияси айни кунларда хизмат сафари билан Туркия Республикасида бўлиб турибди.

Президентимизнинг жорий йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида” ги қарорига асосан, Андижон вилоятидаги 1 минг 642 та ижтимоий соҳа муассасасининг иситиш қозонларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ҳамда хусусий сектор бошқарувга бериш белгиланган.  

Жорий йил давомида ижтимоий соҳа муассасаларидаги 1 минг 442 та иситиш қозонини модернизация қилиш режалаштирилган. Айни кунда мазкур йўналишдаги ишларни сифатли ва белгиланган муддатда бажариш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, бу борадаги ишларни амалга оширишда Туркия компаниялари, туркиялик мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш, уларнинг имконият ва таклифларини ўрганиш мақсадида Туркия давлатига келган Андижон вилояти делегацияси қатор компаниялар вакиллари билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказмоқда.  

[gallery-11831]

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, вилоят делегацияси Туркиянинг Измир шаҳридаги “Yağmut Teknik”, “UNMAK” компаниялари вакиллари билан учрашиб, музокаралар ўтказган. Учрашув ва музокаралар жараёнида ўзаро тажриба алмашилди, белгиланган ишларни сифатли ва ўз муддатида амалга ошириш юзасидан таклиф, фикр ҳамда мулоҳазалар билдирилди. Туркия компанияларининг имкониятлари ўрганилди.  

Масалан, Измир шаҳрида фаолият олиб бораётган “UNMAK” компанияси 1994 йилда ташкил этилган. Айни кунда мазкур корхонада турли ҳажмдаги иситиш қозонлари, боллер, котёл ва радиаторлар ишлаб чиқарилиб, дунёнинг 40 дан ортиқ давлатига экспорт қилинади. Вилоят делегацияси сафар давомида иқтисодий самарадорлиги юқори ҳамда кафолат муддати 15 йилдан кам бўлмаган иссиқлик қозонларини харид қилиш бўйича Туркия компаниялари билан меморандум имзолаши кўзда тутилган.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА