Туркия авиакомпанияси миллиардинчи йўловчини 1 миллион мил масофалик саёҳат билан табриклади
Душанба куни Истанбул – Адияман йўналиши бўйича “Турк ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг бир миллиардинчи йўловчиси учган, унинг исми Мустафа Балжи, деб ёзмоқда «Казинформ» “Анадолу” агентлигига таяниб.
Миллиардинчи йўловчини миллий авиакомпания бошқаруви раиси шахсан Ахмет Бўлатнинг ўзи кузатиб қўйган ва қўлига 1 миллион мил масофалик саёҳат купонини тутқазган.
Бўлатнинг таъкидлашича, “Турк ҳаво йўллари” авиакомпанияси 1933 йилда ташкил этилган. Айни пайтда авиакомпания ўз олдига йўловчи сонини 2 миллиардга етказишдек, улкан вазифани қўймоқда.
«Бир миллиардлик маррага 90 йилда эришилди. Умид қиламизки, ушбу кўрсаткични келгуси 8 йилда, яъни 2031 йилгача икки баробарга оширамиз», – дея таъкидлаган у.