Туркия АҚШдан “F-16” қирувчи самолётлар ҳақида қарорини кутмоқда
Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Вашингтон билан Анқарага “F-16” қирувчи самолётлар бўйича олиб борилган музокараларни ижобий йўлда олиб борилаётганини ва келишувнинг АҚШ Конгресси томонидан маъқулланишига ишонишини билдирди. “NTV” телеканали вазирнинг матбуот анжуманидаги чиқишидан иқтибос келтирди.
“F-16” самолётларни сотиб олиш бўйича ҳарбийлар ўртасидаги музокаралар якунланди. АҚШ Мудофаа вазирлиги Давлат департаментига бу ҳақда ҳисобот юборди. Шундан кейин Конгресс бу масалани кўриб чиқади ва овоз бериш учун депутатларга чиқаради”, деди вазир.
“Бу борада барча даражадаги келишувлар мавжуд. Шунинг учун масала муаммосиз ҳал қилинишига умид қиламиз”, деб қўшимча қилди Чавушўғли.
“Wall Street Journal” газетасининг хабар беришича, АҚШ етакчиси Байден маъмурияти Туркияга мазкур самолётларни сотиш юзасидан Конгрессга мурожаат қилиш нияти бор.
ЎзА