Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий тилли давлатлар шахмат ассоциацияси ташкил этилди
17:18 / 2025-10-24

Остона шаҳрида Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида Туркий тилли мамлакатлар шахмат ассоциациясини (TSCCA) ташкил этиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

TSCCA бош котиби лавозимига озарбайжонлик собиқ таниқли шахматчи Илаҳа Гадимова сайланди.

Айтиш лозим, мазкур ассоциацияни ташкил этиш ғояси 2024 йил сентябрь ойида Будапештда бўлиб ўтган 45-шахмат Олимпиадаси ва ФИДE Бош Ассамблеяси чоғида илгари сурилганди.

Ўшанда иштирокчи давлатлар ФИДE билан боғлиқ тузилмани ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишга келишиб олганди. Уюшманинг мақсади миллий шахмат федерациялари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба ва фикр алмашиш, йирик турнирлар ташкил этиш, болалар ва ёшлар учун дастурлар ишлаб чиқишдан иборат.

Меморандум имзолаш маросимида ФИДE президенти Аркадий Дворкович ва туркий тилли давлатлар шахмат федерациялари вакиллари иштирок этди.

Ташкилотнинг бош қароргоҳи Турк дунёсининг маданий пойтахти саналган Қозоғистондаги Туркистон шаҳри этиб белгиланди. Ҳужжатга биноан Туркия давлати жорий йил охиригача ассоциацияга раислик қилади. 2026 йилдан эса етакчилик Қозоғистонга ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА