Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий тилли давлатлар ўртасида юк ташув ҳолати муҳокама қилинди
16:48 / 2020-04-30

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар транспорт вазирлари видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтказди


Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар транспорт вазирлари видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтказди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, йиғилишда Венгрия транспорт вазири ҳам қатнашган.

Томонлар COVID-19 пандемияси туфайли жорий этилган турли чеклов чоралари шароитида мамлакатларимиз ўртасидаги транспорт қатновларининг жорий ҳолатини муҳокама қилди.

Озиқ-овқат, дори-дармон, тиббиёт асбоб-ускуналари ва бошқа ҳаёт учун зарур товарларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш, пандемия шароитида Транскаспий йўлаги орқали маҳсулотлар узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.