Туркий тилли давлатлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳам бу борада илғор ташаббус билан майдонга чиқди.
2018 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда ўтказилган Туркий тиллар саммитда иштирок этган эди.
Ўзбекистон Сенати ўтган йилнинг 14 сентябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини тузиш тўғрисидаги 2009 йил 3 октябрда имзоланган Нахичеван битимини ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.
2019 йилнинг 15 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Бокуда Туркий тилли давлатлар кенгаши (ТТДК) еттинчи саммити ўтказилиб, унда Ўзбекистон Кенгашнинг тўлақонли аъзоси сифатида иштирок этгани муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлди. Кенгаш давлатлари раҳбарлари томонидан қабул қилинган қўшма баёнотда ҳам Ўзбекистоннинг ТТДКга қўшилиши тарихий характер касб этиши таъкидланди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳам бу борада илғор ташаббус билан майдонга чиқди. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumer International) ҳамкорлигида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида, қитъанинг 30 дан ортиқ давлатлари вакиллари иштирокида “Биринчи Европа ва Осиё давлатлари истеъмолчилари форуми” ўтказилди.
Мазкур Форум доирасида Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлари раҳбарлари Муаммар Берге, Эюб Ҳусейнов, Шуҳрат Сабиров ва Жаҳонгир Саримсоқовлар томонидан Туркий тилли давлатлар кенгаши доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Истиқболдаги режалар белгилаб олинди.
Федерация матбуот хизмати