Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий кенгаш доирасида мусобақалар ташкил этилади
23:30 / 2021-02-09

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президент Равшан Эрматов ҳамда Туркий Кенгаш бош котиби Бағдат Амреев бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Туркий кенгашга аъзо мамлакатларда спорт, хусусан футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, терма жамоалар ҳамда клублар ўртасида халқаро мусобақалар ташкил этиш, футбол ҳакамларини қайта тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ва федерациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Туркий тилли давлатлар ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлали, спорт барча халқларни бирлаштириб, маданиятлар уйғунлигига хизмат қиладиган, ўзаро ҳурмат туйғусини уйғотадиган ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайдиган муҳим омил, дея эътироф этди.

Туркий кенгаш бош котиби Бағдат Амреев ташкилотга аъзо мамлакатларнинг Миллий ҳамда турли ёш тоифаларидаги футбол терма жамоалари ўртасида ўйинлар ўтказиш имконияти мавжудлиги, бундай мусобақалар туркий халқлар ўртасида нафақат футболни, балки ўзаро қардошлик алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши мумкинлигини айтди.

Шунингдек, Бош котиб Туркия Суперкубоги учун баҳсни Ўзбекистонда ўтказиш бўйича музокара олиб бориб, ташкилот ҳомийлигида мазкур баҳсни юртимизда бўлиб ўтишини таъминлаш юзасидан таклиф берди.

Ўз навбатида, ассоциация вице-президенти мартабали меҳмонга ташриф ва самимий суҳбат учун миннатдорлик изҳор этди ҳамда ЎФА юқорида илгари сурилган таклифлар юзасидан ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

ЎзА