Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий дунё ёшлари таълим форуми ташкил этилди
17:14 / 2025-12-17

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳамда ЮНЕСКОга аъзо 26 та давлат ҳаммуаллифлигида илгари сурилган ташаббус асосида Туркий дунё ёшлари таълим форуми ўтказилди.

Мазкур форум 18–30 ёшдаги фаол ёшларни таълим, дипломатия, тил бирлиги ва халқаро ҳамкорлик йўналишларида бирлаштиришни мақсад қилган. Тадбир доирасида таълим дипломатияси ва халқаро ҳамкорлик масалалари, туркий тилларнинг замонавий дунёдаги ўрни ва бирликдаги аҳамияти бўйича панель сессиялар, симуляцион модел муҳокамалари ҳамда очиқ мунозаралар ўтказилди.  

Форум доирасида ўзгарувчан геосиёсий шароитда туркий давлатларнинг барқарор ривожланиши ва стратегик ҳамкорлиги, туркий дунё ёшларининг интеграция жараёнидаги ўрни каби мавзулар муҳокама қилинди.  

Шунингдек, туркий давлатлар ўртасида таълим, маданият ва ёшлар сиёсати йўналишларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий қадриятлар асосида ягона маънавий маконни шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ёшларнинг интеграция жараёнларидаги фаоллиги ва келажакдаги стратегик роли алоҳида эътироф этилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА