Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий дунё креатив ёшлари маркази Ўзбекистонда ташкил этилади
09:41 / 2024-09-11

Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг Ёшлар ва спорт масалалари бўйича вазирларининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов ва Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова иштирок этган йиғилиш давомида Туркий дунё креатив ёшлари марказининг очилиш маросимини 2025 йили Ўзбекистонда ўтказиш ва марказ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.  

Муҳокамалар чоғида 2025 йили Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларда ўтказиладиган ёшлар лойиҳалари ва тадбирлар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 3 ноябрь куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Туркий дунё креатив ёшлар марказини очиш таклифини билдирганди.

Т.Рўзиев, ЎзА