Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади
13:45 / 2022-11-09

Бу ҳақда ТДТ иқтисодиёт ва савдо вазирлари билан ўтган учрашувдан сўнг Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев маълум қилди.

«Туркий давлатлар ташкилоти иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 11-йиғилишида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида, Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармасини таъсис этиш бўйича Битимни имзоланишини келишиб олдик.

Ишонаманки, Инвестиция жамғармасини таъсис этиш кўп қиррали муносабатларимизни ривожланишида янги замин яратади», — таъкидлади  Ж.Ходжаев.

 

И.Аввалбоев, ЎзА