French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатлар навоийшунослари жам бўлишди
12:14 / 2024-02-14

Ўзбекистон ТУРКСОЙ халқаро ташкилотига аъзо бўлганидан бугунги кунга қадар қатор маданий лойиҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, бу борада юртимизда ташкилотга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар адабиётининг сара намуналаридан иборат 100 жилдли “Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами ўзбек тилида нашр қилинган эди.

Туркий давлатларнинг навоийшунос олимлари, ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Султан Раев ҳамда тадқиқотчи зиёлилар Алишер Навоийнинг 583 йиллигига бағишлаб Қўқон давлат университетида ўтказилган «Алишер Навоийнинг илмий мероси» мавзуидаги илмий конференцияда иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Навоийнинг бой адабий-илмий мероси асрлар оша ҳам аҳамиятини йўқотмаслиги, аксинча, янада кенгроқ маънолар билан намоён бўлиб бораётгани хусусида ўз тадқиқотларини бўлишди, дейилади ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти маълумотида.  

– Ҳазрат Алишер Навоий нафақат ўзбек адабиёти ва шеъриятининг султони, у бутун Турк дунёсининг умумий олтин мероси, жаҳон цивилизациясининг атоқли вакилидир. Навоийнинг ижоди бутун жаҳон шеъриятининг ҳақиқий дурдонаси, авж нуқтаси,  энг юқори эталони, – деди ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти бош котиби Султан Раев.  

Бўлиб ўтган анжуман нафақат, Навоий меросига оид фикр-мулоҳаза ва маълумотлар алмашиш майдони бўлди, балки бу борадаги янги илмий ҳамкорликларга пойдевор вазифасини ҳам ўтади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА