Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркистонликлар ўз маҳалла биносига эга бўлди
13:36 / 2026-01-30

“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”, деб эълон қилинган 2026 йилнинг дастлабки ойиданоқ мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наманган вилоятида бугунги кунда мавжуд 754 маҳалла фуқаролар йиғининг 64 таси Тўрақўрғон туманида жойлашган бўлиб, уларнинг элликдан ортиғи ўз замонавий биноларига эга. 

Қайд этиш жоиз, тумандаги “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари узоқ йиллардан бери турли жойларда, етарли бўлмаган шароитларда ишлашди. Ниҳоят, ўтган йили кузда уларга ҳам бино учун майдон танланди. Туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотларнинг 400 миллион сўм маблағи эвазига 10 та хонадан иборат иморат қисқа муддатда сифатли тарзда қуриб битказилди. 

Шу муносабат билан ўтказилган гузар биносининг тантанали фойдаланишга топшириш маросимида қатнашган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов маҳаллаларнинг жамиятдаги ўрни ривожланиб бораётганлиги, уларга етарли шарт-шароитлар ҳозирлаш лозимлигини таъкидлади.

[gallery-27379]

Мазкур бинода “маҳалла еттилиги”нинг самарали фаолияти учун барча имкониятлар яратилган. Жорий йил аввалида янги иншоот маҳалла фаоллари учун муносиб туҳфа бўлди.

Шу жойнинг ўзида вилоят раҳбари аҳоли вакиллари, нуронийлар ва “маҳалла еттилиги” билан мулоқот бўлиб ўтди.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.