Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркистон силовсинини кўрганмисиз? (+видео)
19:21 / 2022-08-23

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Сурхон” давлат қўриқхонасига ўрнатган замонавий фото қопқон объективига муҳрланган илк ҳайвон Туркистон силовсини бўлди.

Бу ҳақида ЎзАга хабар берган Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, силовсин йиртқичлар туркуми мушуксимонлар оиласининг мушуклар авлодига мансуб, тоғ текисликлардаги одам боролмайдиган қалин ўрмонларда яшайди. Гавдасининг узунлиги 1-1,3 метр, думи 15-20 сантиметр. Мўйнасининг ранги ёзда малла, жуни калта, қишда узун ва оч-кулранг тусга киради. Қулоғи катта, ичида бир тутам жуни бор. Бу эшитув органининг яхши тараққий этганини кўрсатади. Оёқлари кучли ва панжалари катта бўлади.

Силовсинлар асосан дунёнинг Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Мўғулистон, Хитой ғарби, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг шимолида, юртимизнинг Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг, Боботоғ тоғларида учрайди. Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмлари (альп ўтлоқлари зонасининг баргли ўрмон ва арчазорлар қоплаган қуйи чегарасигача), кўпинча сочма-тошлоқ ва қояларга яқин жойларни ўзига макон тутади. Қуёнлар, баъзан кемирувчилар, туёқлилар, қушлар билан озиқланади. 17 йилгача умр кўради.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XgEswW_ZdSc" title="Туркистон силовсинини кўрганмисиз?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири