Туркистон ўлкасида “Ўтроқ аҳолининг халқ судлари” (сенатор К.К.Паленнинг тафтиш материаллари асосида. 1908-1909 йй.)
Нигора Баротовна МАХМУДОВА Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент Бухоро давлат университети доценти Бухоро, Ўзбекистон
Аннотация
Мазкур мақолада сенатор К.К.Паленнинг 1908-1909 йиллардаги тафтиш материаллари асосида Туркистон ўлкасидаги ўтроқ аҳоли ўртасида халқ судлари фаолияти таҳлил қилинган. Мақолада мусулмон ҳуқуқидаги ўзгаришлар, қозилик судларида мустақил инстанцияларни яратиш, ўтроқ аҳоли ўртасида суд жараёнини ўтказиш тартиби ҳамда қозилар фаолияти масалалари кўриб чиқилган.
Таянч сўзлар: тафтиш, суд, тузем, ҳуқуқ, урф-одат, ахвол, “баранта”, “куман”.