Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркистон маърифатпарвар жадидларининг фаолиятига оид кўргазма
11:32 / 2023-05-19

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Туркистон маърифатпарвар жадидлари: янги сиймолар” мавзусида фото кўргазма ўтказилди.

Музейда ташкил этилган кўргазмада ўз манбалари билан қатнашаётган Миллий кутубхонанинг маърифий мўъжаз кўргазмаси  “Сўнмас зиё учқунлари” деб номлангани билан аҳамиятли бўлди. Унинг  мақсади Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондида сақланиб келинаётган бой маданий ва маърифий мерос билан ёшларимизни, мутахассисларни, профессор-ўқитувчиларни яқиндан таништириш, уларга мазкур ресурслардан тадқиқот объекти сифатида фойдаланишларига кенг имкониятлар яратиб беришдан иборатдир.  

Кўргазма ХХ аср бошларида қатағон қурбонлари вакиллари иштирок этган ўзбек, рус, қозоқ, туркман, тожик тилларида чиқа бошлаган газета ва журналлардан ташкил топган. Кўргазмада жадидчилик вакиллари томонидан маърифий, таълим-тарбиявий, илмий-техник ва бошқа долзарб масалалар кўтарилган газета-журналларга алоҳида ўрин ажратилган.  

Кўргазма экспозицияси жуда қизиқарли бўлиб, унда ўзбек адабиётшунослигида маърифатпарварлар, тараққийпарварлар ва янги ўзбек адабиёти меъморлари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон ва бошқа адибларнинг ҳаётлик даврида нашр қилинган асарлари ҳамда ўша даврларда чоп этилган босма нашрлар билан танишиш мумкин. 

Жумладан, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (Хўжаев) томонидан ташкил этилган ва унинг муҳаррирлигида фаолият кўрсатган “Cадои Туркистон (1914)” газетаси, тарихчи Бўлод Солиев ва Ашурали Зоҳирий  муҳаррирлик қилган “Эл байроғи (1917)”, жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили бўлган Обиджон Маҳмудов илк  муҳаррири бўлган “Садои Фарғона (1915)”, 23 ёшида вазир бўлган Раҳим Иноғомов ташаббуси билан ташкил этилган “Маориф ва ўқитувчи” (1925) каби газета-журналлар ўрин олган.  

 

Н.Усмонова,  

ЎзА