English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркистон авангарди: макон ва замон оралиғида
07:39 / 2023-07-04

"Ўзбекистон маданий мероси - Янги Ренессанс асоси" шиори остида ўтказилаётган халқаро ҳафталик доирасида Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида шу  номли кўргазма очилди.

Ушбу лойиҳа Маданият ва туризм вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти каби ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Экспозицияда Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейи коллекцияларидаги нодир асарлар жой олган.

[gallery-12573]

Кўргазмада жамланган рангтасвир асарлари Ўзбекистоннинг ноёб археологик ва меъморий ёдгордикларини, ҳаётнинг турли қирраларини акс эттирувчи гўзал табиат ва маиший турмуш саҳналарини, ўзига хос миллий руҳда яратилган натюрморт ва портретлар, Орол денгизига бағишланган тематик асарларни намоён қилади. 

Мамлакатимизнинг авангард йўналишидаги тасвирий санъати хорижлик санъатшуносларда айниқса қизиқиш уйғотади. Олимлар мазкур йўналишда фаол илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар.

А.Волков, Усто Мўмин, Ў.Тансиқбоев, Н.Карахан, Н.Кашина, З.Ковалевскаяларнинг XX аср Ўзбекистон санъатининг олтин фондига кирувчи рангтасвир асарлари санъат ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу билан бирга В.Мадгазин, Р.Матевосян, И.Савицкий асарлари ушбу кўргазма экспозициядан жой олгани кўргазманинг моҳиятини янада оширади.

Н.Усмонова, 

Носиржон Ҳайдаров (суратлар), ЎзА