Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Турк ошхонаси ҳафталиги» халқнинг бой маданий мероси йиғиндини намойиш этди
13:17 / 2022-05-28

Туркия таомлари ўзигагина хос лаззати билан дунёга маълум.

Анадўлининг минглаб йиллик бой тарихи давомида шаклланган турк таомлари ўз даврида Салжуқийлар ва Усмонийлар саройларида сон-саноқсиз тамаддун билан таъсирланиб шаклланган. Бу эса халқнинг бой маданий йиғиндини бугунги кунгача етказиб келмоқда.

21 майдан 27 майгача бутун дунёдаги Туркия элчихоналари ва юртимизда «Турк ошхонаси ҳафталиги» бўлиб ўтади. Куни кеча ҳафталик доирасида уюштирилган таомлар намойишида турк дастурхонининг кўрки муносиб тарғиб этилди. Унда иштирок этган элчихона вакиллари ва юртимиз оммавий ахборот воситалари ходимлари турк ошхонаси маданиятидан баҳра олди. Дарҳақиқат, турк халқи таом билан соғлиқни бевосита алоқадор деб билади ҳамда зайтун ёғида тайёрланган таомларни дастурхондан канда қилмайди.

Туркиянинг барокатли минтақаси ва иқлими турфа-хиллиги тақдим этадиган бой флора ва фауна турк ошхонасининг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Турк таомлари бой табиатнинг маҳсули бўлмиш анвойи хил сабзавот ва мевалардан тайёрланади.

Вегетариан ва веганча овқатланадиганларга чексиз танлов тақдим этадиган, тузлама ва сиркалари билан шифобахш бўлмиш турк ошхонаси бир вақтнинг ўзида барча ейиш-ичиш трендларига жавоб бера олади.

Хусусан, турк халқи тўй-маросимларида ва байрамларида тортадиган «Тўй шўрваси», «Газак ҳумус», «Чўпон салати», «Тандир қўзи» каби таомлар дид ва ва назокат билан тайёрланадики, ҳар бир инсоннинг кўнглидан жой топа олади.

Султонлар саройи дастурхонининг энг бебаҳо тортиқларидан бўлган «Ип кадайиф» ширинлиги, сариёғда пиширилган гуруч қайнатмаси, зайтун ёғли барра ловия кабилар турк халқида меҳмонларни кутиб, кўнглини олишда ҳамиша асқатган.

Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасида ташкиллаштирилган «Турк ошхонаси ҳафталиги» турк таомлари ҳақида яна бир бор тасаввур ҳосил қилиш учун муҳим манба бўлди.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА