Турк фундуқлари йил бошидан буён 124 давлат расталаридан жой олди
Ҳамкорларимиз саҳифаларида
Жорий йил январь-июнь ойларида Туркия умумий қиймати 835 миллион доллардан зиёд, салкам 150 минг тонна фундуқ экспорт қилди. Бу ҳақда “Anadolu” Туркиянинг Шарқий Қораденгиз минтақаси экпортчилар уюшмасига таяниб хабар берди.
Ушбу маҳсулотни Туркиядан энг кўп импорт қилувчилар учлигига Германия, Италия ва Франция кирди. Ҳисобот даврида Германияга 212, Италияга 156, Францияга 51 миллион долларлик маҳсулот жўнатилган.
Ўтган йилнинг шу давридан фарқли ўлароқ, Венесуэла, Жибути, Эфиопия, Кот-д'Ивуар ва Мавритания ҳам Туркиядан фундуқ импорт қилувчилар рўйхатига қўшилди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА