English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Турк дунёси фотографлари Ўзбекистонда тўпланди
12:35 / 2023-07-01

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигида “Турк дунёси фотографлари учрашуви” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) томонидан Ўзбекистоннинг тарихий ва диққатга сазовор туристик салоҳияти юқори объектларини тарғиб қилиш мақсадида 14 та хорижий давлатлардан 21 нафар маҳоратли фотографлар иштирокида старт олаётган ижодий-туристик лойиҳа хусусида батафсил сўз юритилди.  

Анжуманда таъкидланганидек, ТУРКСОЙ ташкилоти платформасида мамлакатимизда бир-биридан қизиқарли лойиҳалар, маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.  

“Ўзбекистон — ТУРКСОЙ фотографлари нигоҳида" деб номланган мазкур лойиҳа доирасида туркий давлатлар фотографлари  мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўлиб, у ердаги манзараларни тасвирга оладилар.    

—ТУРКСОЙ фотографларининг бундай учрашуви 1994 йилдан буён ташкил этилмоқда, — деди Халқаро туркий маданият ташкилоти фотографлари учрашуви лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Гулай Фидайи (Туркия). — Шундан буён ТУРКСОЙ  фотографларининг ижодий учрашуви турли давлатларда бўлиб ўтмоқда. 2020 ва 2021 йилларда бу ижодий учрашувни Хива шаҳрида ўтказиш ниятимиз бор эди. Бироқ пандемия туфайли бу лойиҳа амалга ошмади. Эндиликда тарихи, маданияти, санъати бетакрор ва қадимий илдизларга эга бўлган Ўзбекистонда бошланаётганидан жуда мамнунмиз. Айтиш керакки, Ўзбекистонда бошланаётган мазкур лойиҳа энг ранг-баранг, кенг қамровли ва юксак савияда ташкил этилаётгани билан аҳамиятлидир.  

Мазкур лойиҳа давомида туркий давлатларнинг фотомусаввирлари йигирма кун давомида Ўзбекистоннинг турли манзараларини, тарихий маконлари, анъана ва урф-одатларини суратга оладилар. Лойиҳа натижаси ўлароқ, пойтахтимизда алоҳида фотокўргазма ўтказилади. Шунингдек, махсус фотоальбом нашр этилиши кўзда тутилган. Ўзбекистондан ушбу ижодий лойиҳада Рустам Талаббаев ҳамда Эрнест Куртвелиев иштирок этмоқда.  

Лойиҳа иштирокчилари тадбир давомида ўз режалари билан ўртоқлашдилар.  

Назокат Усмонова, ЎзА