Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро форум
14:39 / 2021-11-26

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан Хоразмнинг Хива ва Урганч шаҳарларида “Sayyoh - 2021» халқаро форуми ўтказилди.

Хоразм —  қадимги Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган ва Ўзбекистоннинг энг юқори сайёҳлик салоҳиятига эга минтақаларидан бири ҳисобланади. Хиванинг халқаро миқёсда «Очиқ осмон остидаги музей шаҳар» дея эътироф этилиши ва ЮНEСКОнинг бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши нафақат Хоразм вилояти, балки мамлакатимизнинг жаҳон туризм бозоридан муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам замин яратади.

Ушбу нуфузли анжуманни Хоразмда ташкил этишдан мақсад эса мамлакатнинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришдир.

Тадбирда жамоатчи ташкилотлар билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, шунингдек, бир қатор манфаатдор идоралар ва ОАВ вакиллари ҳамда 60га яқин хорижий давлатлардан экспертлар қатнашди. Уларнинг 20 нафари анъанавий, 43 нафари эса онлайн платформа орқали иштирок этди.

Форумда асосан, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш, чет эллик сайёҳларга ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш илғор халқаро тажрибани жорий қилиш, хорижда таълим олаётган талаба-ёшларнинг истеъмолчи борасидаги мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, электрон туризм соҳасида истеъмолчилар томонидан юборилган мурожаатларни халқаро тажрибалар асосида кўриб чиқиш, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Чунончи, хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистонда мазкур соҳада қилинаётган ишлар ва қилиниши кўзда тутилган масалалар муҳокама қилинди.

 

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА