Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг бир ҳафталик фаолияти қониқарли ўтдими?
10:57 / 2022-02-06

ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон амалдорлари ҳафта давомида қандай ишлар билан шуғулланди?

Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов ўтган ҳафта давомида қандай ишлар билан банд бўлди?

Ҳозирги кунда амалдорлар қандай ишларни амалга ошираётганини бевосита ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб турамиз. Туризм ва спорт вазирлиги расмий сайти ва телеграм каналида эълон қилиб борилган маълумотларга таянган ҳолда А.Абдуҳакимовнинг ҳафталик фаолиятига назар солдик.

🔻1 февраль ҳафтанинг биринчи кунида вазир Бўстонлиқ туманини комплекс ривожлантириш лойиҳаси тақдимотига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этган. Мазкур матбуот анжуманини айнан вазиримизнинг ўзи очиб берган. Чунки Азиз Абдуҳакимов айни дамда "Чорвоқ" ТРЗ дирекцияси директори ҳам ҳисобланади.

🔻3 февраль куни Туризм ва спорт вазирлигида мамлакатимизда шахмат спортини янада оммалаштириш ва ривожлантириш, шахмат мактаблари фаолиятини кучайтириш ва халқаро гроссмейстерлар сафини ошириш ҳамда шахматни юртимизда энг оммавий спорт турига айлантиришга қаратилган очиқ мулоқот ташкил қилинган. Унда Шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов ўз нутқи билан иштирок этган.

🔻4 февраль куни Туризм ва спорт  вазирининг янги ўринбосарлари расман ишга киришиш муносабати билан  йиғилиш ташкил қилинган. Мазкур  учрашувда Азиз Абдуҳакимов янги ўринбосарларини жамоага таништириб, уларнинг фаолиятига доир кўрсатмаларни берган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, бугун раҳбарларнинг ҳаётдан узоқ, ёлғон ва асоссиз ҳисоботлари ва маълумотларига чек қўйилди.

Маълумки, Азиз Абдуҳакимов айни вақтда бир нечта масъул лавозимлар бошқарувчиси саналади. Амалдор бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири, Шахмат федерацияси ва Бадминтон федерацияси раиси ҳамда Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" Халқаро туризм университети ректори лавозимларида фаолият юритади.

Ушбу лавозимларда ўзгариш давомий бўлиши учун амалдоримиз тўхтамай ишлаши керак. ЎзА кузатувни яна давом эттиради. Транспорт вазири ўтган ҳафта дам олдими ёки арзирли иш қилмадими? Кузатиб боринг, эълон қиламиз...

Эслатиб ўтамиз, ушбу рукн остида бундан олдин "Қурилиш вазири Ботир Зокиров ўтган ҳафта бошида ишга чиқмади. НЕГА?" эълон қилинган эди.