Туризм ва овқатланиш соҳаси тадбиркорларига 59 миллиард сўм ҚҚС қайтарилди
Солиқ қўмитаси хабар беришича, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва солиқ юкини камайтириш мақсадида бюджетга тўланган қўшимча қиймат солиғининг бир қисми қуйидаги соҳа тадбиркорларига қайтарилди.
Қайд этилишича, жорий йил 4 ноябрь ҳолатига кўра 39 та туроператорга – 1,9 миллиард сўм, 162 та меҳмонхонага – 9,1 миллиард сўм, 632 та умумий овқатланиш корхонасига – 43,7 миллиард сўм қайтарилган.
Шунингдек, 78 та чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига – 4,4 миллиард сўм қўшимча қиймат солиғи қайтарилди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА