Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм соҳасидаги ҳамкорлик
12:28 / 2024-10-21

Уммон Султонлиги туристик компаниялари вакиллари ва блогерлардан иборат делегация кўҳна Бухорода бўлди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Бухоронинг туризм салоҳиятини Жануби-ғарбий Осиё давлатларида кенг тарғиб қилиш, хусусан, Уммон давлатидан сайёҳларни жалб қилишдан иборатдир.  

Меҳмонларга Бухоронинг тарихий марказидаги туризм намойиш объектлари Лаби Ховуз ансамбли, Пойи Калон мажмуаси, Арк қўрғони, Чор Минор мадрасаси ҳамда қатор тарихий қадамжолар бўйлаб инфо-тур ташкил этилди. Шунингдек, меҳмонлар ҳамда маҳаллий тур-операторлар иштирокида “Грант Бухоро” меҳмонхонасида B2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди.  

Инфо-тур Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ташаббуси билан Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят туризм бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.