Туризм соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштирилмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш учун, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари, ташкилий тузилмаси белгиланди.
Ҳужжатга кўра, қўмита туризм соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Қўмита Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади.
ЎзА