Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм соҳасидаги нуфузли таълим муассасасида, давлат гранти асосида билим олиш истагида бўлган бухоролик ёшлар ва абитуриентлар диққатига!!!
23:18 / 2020-10-16

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ипак Йўли" туризм халқаро университети ҳузурида Бухоро туризм техникуми ташкил этилди.

 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ипак Йўли" туризм халқаро университети ҳузурида Бухоро туризм техникуми ташкил этилди.

Мазкур таълим даргоҳида 4 (1 йил - колледж даражаси) ва 5 (2 йил - техникум даражаси) даражаларига мос қуйидаги йўналишлар бўйича таълим олишингиз мумкин:

  • Туризм;
  • Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Умумий овқатланиш корхоналари мутахассиси;
  • Умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш;
  • Бухгалтерия ва аудит

Туризм йўналишидаги мазкур техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар, туризм соҳасидаги олий таълим муассасаларида, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича, кириш имтиҳонларисиз 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлишади.

Талабаларининг амалиётларини ўтказиш ва келгусида уларни иш билан таъминлаш мақсадида, иқтидорли ва билимга чанқоқ талабаларни Франциянинг нуфузли “Rouen” университети ҳамкорлигида, қўшма дастурлар ташкил этиш орқали, Франция давлатига ўқишга жўнатиш режалаштирилган.

Қолаверса, “Double degree” дастури орқали, Франциянинг малакали педегогларидан бакалавр ва магистратура (Licence – 1 йил/Master - 2 йил ) босқичларида таълим олиш ҳамда халқаро миқёсдаги дипломларни қўлга киритиш имкони ҳам мавжуд.

Таъкидлаб ўтамиз! 2020-2021 ўқув йилида Бухоро туризм техникумига қабул қилинган барча талабалар, 2 йил давомида истисно тариқасида, давлат гранти асосида ўқитилади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • Паспорт;
  • 3x4 расм;
  • коллеж ва лицейни битирганлиги тўғрисидаги диплом;
  • аттестация (11 синф)

Ҳужжатларни 2020 йилнинг 20 октябрь санасига қадар топширишингиз сўралади! Шошилинг! Қабул ўринлар сони чегараланган!

☎️ Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: 222-56-19, 222-56-19,

(93) 455-29-07 - Суннат Саломов

(93) 475-05-40 - Акобир Нарзуллаев

???? E-mail: buxturizmtex@mail.ru

Бухоро туризм техникум манзили: Бухоро шаҳар, Саноатчилар кўчаси, 26-уй

Таклифимиз Сизни қизиқтирган бўлса, Бухоро туризм техникумига ўқишга марҳамат!