Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм соҳаси тадбиркорларидан карантин даврида туристик йиғимлар ва солиқлар олинмайди
10:58 / 2020-04-03

Сурхондарё вилоятида пандемия кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган кучайтирилган тартибдаги кенг қамровли чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.


Сурхондарё вилоятида пандемия кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган кучайтирилган тартибдаги кенг қамровли чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.

Воҳа бўйлаб карантин тартиблари жорий этилган шу кунларда барча ижтимоий-иқтисодий соҳа обьектлари қатори меҳмонхоналар ҳам коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция қилинмоқда.

Жанубдаги вилоятда ўтган йили 579 ўринга эга 13 та, жорий йилнинг ўтган даврида учта меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилди. Воҳада сайёҳларга хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналарда ўринлар сони қарийб 2000 тага етди.

Сайёрамизнинг барча қитьаларида кўзга ташланмай ҳамла қилаётган коронавирус инфекциясининг мамлакатимизда ҳам аниқлангани жорий йилда саёҳлар оқимига ўз таъсирини ўтказди.

04 (2).jpg

¬–Бошланаётган туристик мавсум олдидан сайёҳлар оқимини сусайтириб юборган пандемия чекиниши билан бой туристик салоҳиятга эга воҳамиз яна меҳмонларни қабул қила бошлайди,¬ –дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Намозов.– Бу кунларга меҳмонхоналаримиз шай туриши лозим. Шунга мувофиқ воҳадаги 48 та катта-кичик меҳмонхоналар инфекцияга қарши тез-тез дезинфекция қилинаётир. Шунингдек, уларга туризм соҳаси тадбиркорларидан карантин даврида туристик йиғимлар ва солиқлар олинмаслиги, кредит олган туризм соҳасидаги корхоналар ҳам кредит фоизларидан вақтинча озод этилгани, офат туфайли кўрилган зарарнинг бир қисми давлат томонидан субсидиялар орқали тўлаб берилишини атрофлича тушунтиряпмиз.

Вилоятдаги меҳмонхоналарни коронавирусга қарши дезинфекциялаш белгиланган режа асосида давом этмоқда.