Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм ривожланмоқда
18:25 / 2025-04-12

Жорий йилнинг 9-11-апрель кунлари туризм соҳасида фаолият юритаётган компаниялар иштирокида Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор, Карачи ва Исломобод шаҳарларида “Road Show” тадбирлари ташкил этилди.

Унда қатнашган мамлакатимиз вакиллари иштирокида Покистон туризм соҳаси расмийлари билан учрашувлар, шунингдек, “Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси” номли тақдимот, гастрономик ва маданий дастурлар ўтказилди. Хусусан, икки давлатнинг туристик операторлари ўртасида “В2В” ва “G2В” учрашувлар ҳам ташкил этилди. 

Туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида мазкур “Road Show”да Тошкент вилояти Туризм бошқармаси мутахассислари ҳамда вилоятда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлардан иборат делегация ҳам фаол иштирок этди.

Тадбирлар давомида Жанубий Осиё мамлакатларидан келган меҳмонлар, соҳа мутахассислари ва экспертларга Тошкент вилоятининг туризм соҳасида эришган ютуқлар, келажакдаги режалар ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Асосий мақсад Тошкент вилоятига Жанубий Осиё мамлакатларидан ҳам келадиган сайёҳлар сонини ошириш, туризм тармоқларидаги янги тажрибаларни ўрганишдир. 

Шуни эътиборга олиб, покистонлик мутахассислар, инвесторларни ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимизга таклиф этилди. 

А.Мусаев, ЎзА