English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм ривожига инновацион ёндашув самараси
20:23 / 2023-05-25

Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида “Туризм. Фан. Инновация” халқаро туризм конференцияси бўлиб ўтди.

Бугунги кунда барча соҳаларда рақамлаштириш орқали замон талабларига мос ривожланиш босқичига ўтиш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган ўзгаришлар ўз натижасини бериб, тараққиёт сари дадил одимлар ташланмоқда. Бунда асосий эътибор илмий асосларга эга инновацион ёндашувларга қаратилмоқда. “Туризм. Фан. Инновация” халқаро туризм конференцияси ҳам соҳадаги илмий изланишлар самарасини амалиётда қўллаш, инновацион ёндашувлар асосида туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди. Унда халқаро экспертлар, соҳанинг хорижлик етук мутахассислари туризм ривожи учун бугунги кунда энг зарур бўлган жиҳатларга бағишланган маърузалари билан иштирок этди. Шунингдек, хорижлик мутахассислар, ёш тадқиқотчилар томонидан соҳа ривожини таъминлашга бағишланган тақдимотлар, стартаплар тақдимоти ўтказилди.  

[gallery-12064]

Хусусан, “С.А.T.I.A.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Равшан Тўрақулов, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори Искандар Тўхлиев, Польша Республикаси Лублин технология университети вакили Жержи Монтусиевич, Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори Наргис Нурилла ва бошқалар бугунги кунда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган улкан ўзгаришларни таъкидлаб, жараёнга инновацион технологияларни жорий этиш зарурлигига эътибор қаратди. Тадбир давомида туризм соҳасига ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали самарадорликка эришиш, бу борада эришилган натижалар ҳақида сўз юритилди. Таъкидлаш керакки, 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хориж фуқароларини Е-меҳмон портали ва мобил илова орқали масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш усули йўлга қўйилди. Юртимиз бўйлаб тарихий обидалар QR кодлар билан жиҳозланган. Бу кодлар сайёҳларга ўз смартфонларида тарихий обида, шуннгдек, яқин ҳудудлардаги меҳмонхоналар, ресторанлар ва бошқа диққатга сазовор жойлар ҳақида барча зарур маълумотларни бир неча сонияда олиш имкониятини беради.  

Конференция давомида туризм ривожига хизмат қилувчи қатор лойиҳалар, стартаплар тақдим этилиб, халқаро экспертлар томонидан уларнинг амалий натижалари, туризмдаги аҳамияти таҳлил қилинди. Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропорти божхона постида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда туристларга кўрсатилаётган хизмат, яратилган имкониятлар ҳақида тақдимот ўтказилди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА