Туризм қўмитасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари қандай фаолият юритади?
Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аниқ жавоб келтирилган.
Аввало, миллий туристик маҳсулотларни жаҳонда оммалаштириш мақсадида қўмита раисининг миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш бўйича ўринбосари лавозими ташкил этилади.
Қўмитанинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари ташкил этилмоқда.
Ваколатхоналар ўзи фаолият юритадиган давлатларда белгиланган вазифаларни бажаради.
Қўмита раисининг миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш бўйича ўринбосари “Миллий PR-маркази” давлат муассасаси ва ваколатхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда миллий туристик маҳсулотларнинг самарали маркетинги учун шахсан масъул ва жавобгар саналади.
ЎзА