Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм паркини хитойликлар қуради
17:23 / 2024-07-10

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Хитойнинг “Zhongkuang Energy Group Co,. Limited” компаниясининг инвестиция бўйича директори Янгкю Ву билан учрашди.

Учрашувда хитойликлар томонидан барпо этиладиган кўнгилочар маданият ва туризм парки лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди. Лойиҳага кўра мажмуада халқаро тоифадаги объектлар, хусусан, мавсум танламас аквапарк, аттракционлар, савдо галереяси, ресторан ва фудкортлар қурилади.  

Мажмуа майдони 50 гектарни ташкил қилади. Унинг асосий қисмини  аквапарк эгаллайди. Паркни лойиҳалаштириш ва қуришга 100 миллион АҚШ долларидан зиёд инвестиция киритилади. Тўлиқ Хитой инвестициялари асосида қуриладиган парк архитектура концепциясида мамлакатимиз тарихи ва анъаналарига алоҳида эътибор қаратилади. Мутасаддиларнинг таъкидлашича мажмуа Бухоронинг ташриф қоғозига айланади.  

Учрашувда лойиҳа манзилини танлаш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.