Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм объектларига элтувчи йўллар таъмирланади
18:44 / 2023-12-18

Бу ҳақда Президент раислигида давом этаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.

Мамлакатимизга сайёҳлар оқимини янада ошириш учун меҳмонхона ва меҳмон уйларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Бу борада Паркентдаги Кумушкон, Ҳисарак, Сўқоқ, Бошқизилсой, Чанги, Заркент, Бойқозон маҳаллаларида туризм маскани ташкил этилади.

Хонобод шаҳри, Бойсун, Бахмал, Фориш, Ангрен ва Оҳангаронда ҳам туризм масканлари мастер режасини тайёрлаш топширилди.

Омонхона, Майданак каби туристик объектлар инфратузилмасини яхшилашга 30 миллион доллар йўналтириш, туризм объектларига олиб борувчи йўллар инфратузилмасига қўшимча 200 миллиард сўм ажратиш қарор қилинди.

Йўлларни таъмирлаш билан бирга, улар атрофида комплекс хизматларни ривожлантиришда янгича ёндашув бўлади.

Туризм объектига олиб борадиган қайси йўл таъмирланаётган бўлса, ўша йўл бўйида савдо ва сервис шохобчаларини жойлаштириш бўйича мастер режалари ишлаб чиқилади ва тадбиркорларга берилади, аҳоли ва туристлар учун қулай маршрутлар ишлаб чиқилиб, жамоат транспорти йўлга қўйилади, хостел ва меҳмон уйлари ташкил қилинади.

ЎзА