Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм кўчасида инфратузилма янада яхшиланади
11:33 / 2025-10-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги Туризм кўчасида умумий узунлиги 3,1 километр бўлган йўл тубдан янгиланиб, 4 тасмали қилиб қайта қурилмоқда. 

Жараёнда кўчанинг икки томонида замонавий пиёдалар йўлаклари, кенг яшил ҳудудлар ташкил этилади, 1400 дона ёритиш чироқлари ўрнатилади. Шунингдек, иккита хавфсиз ер усти пиёдалар йўлаги барпо этилади.

[gallery-25965]

Қиймати 40,2 миллиард сўмдан иборат мазкур лойиҳа доирасида 109 та хонадон ва 286 та нотурар объект таъмирланиши, 5 та янги объект қурилиши ҳамда 20 та янги бино барпо этилиши режалаштирилган.

Натижада аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилиб, тадбиркорлик ва туризм салоҳияти сезиларли даражада ошади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА