Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм кўчалари кўпаймоқда
12:23 / 2026-02-10

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида зарур инфратузилмани ҳозирлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси доирасида Наманган вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда ўзига хос тажриба сифатида вилоятнинг эътиборга молик, гавжум ва марказий кўчаларини “24/7” режимидаги туризм кўчасига айлантириш ишлари олиб борилмоқда. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи жойлардаги ўрганишлари давомида Давлатобод туманидаги Тўрақўрғон кўчасида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Узунлиги 3,1 километр бўлган ушбу йўл тўлиқ янгиланиб, тўрт тасмали замонавий кўринишда қайта қурилмоқда. Туризм кўчасининг ҳар икки томонида қулай ва хавфсиз пиёдалар йўлаклари, кенг яшил ҳудудлар барпо этилиши режалаштирилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида жами 1 минг 400 дона замонавий тунги ёритиш чироғи ўрнатилади. Бундан ташқари икки дона ер усти пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиши ҳам кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 40,2 миллиард сўмни ташкил этиб, қурилиш жараёнида 109 та хонадон ва 286 та нотурар объект таъмирланади. Қолаверса, бешта янги иншоот ва яна 20 та бино барпо этилиши режалаштирилган.

[gallery-27572]

Ўрганиш якунида, амалга оширилаётган ишларнинг сифати ва белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.