Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм истиқболига бағишланди ​
21:10 / 2019-12-18

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида туризм соҳасидаги фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, уларнинг ижроси, қонунчиликдаги соҳага оид янгиликларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.


Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида туризм соҳасидаги фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, уларнинг ижроси, қонунчиликдаги соҳага оид янгиликларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбатида вилоят ички ишлар бошқармаси мутахассислари, вилоятдаги меҳмонхоналар, тиббиёт туризми муассасалари, оилавий меҳмон уйлари ва туроператорлар вакиллари иштирок этди. Туризмни ривожлантириш борасидаги ютуқ ва муаммолар хусусида атрофлича фикр алмашилди.

photo5463092628808642317.jpg

Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимиз қонунчилигида юртимизга ташриф буюрувчи туристларга яратилган қулайликлар, хусусан, виза тизимидаги ўзгаришлар, электрон виза, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда бўлиши, виза олиш ва виза бериш, фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиблари ҳақида кенг маълумотлар берилди.

– Сир эмаски, кейинги йилларда хорижлик сайёҳларнинг мамлакатимизга қизиқиши ортиб бормоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бахтимурод Каримов. – Жумладан, Андижонга жорий йилнинг ўтган даврида 25 мингга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Юртимизга келаётган хорижлик сайёҳларга қулайликлар яратиш, айниқса, виза олиш, расмийлаштириш ишлари ҳам бирмунча соддалаштирилгани сайёҳлар оқиминиг ортишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

photo5463092628808642319.jpg

Давра суҳбатида сайёҳликни ривожлантириш, туристик объектлар инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, туроператорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, шунингдек, визаларни расмийлаштиришда юзага келаётган қийинчиликлар ҳамда соҳани янада ривожлантириш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга масъул ва мутасаддилардан батафсил жавоб олди. Қатнашчиларга туризмга оид меъёрий ҳужжатлар, белгиланган тартиб ва қоидаларга оид буклет ва эслатмалар тарқатилди.

photo5463092628808642320.jpg