Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм бўйича халқаро форум бошланди
11:55 / 2026-02-13

Пойтахтимизда туризм ва меҳмондўстлик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган нуфузли тадбирлардан бири — “VII Hotel Business Forum 2026” ўз ишини бошлади.

Мазкур форум соҳадаги етакчи мутахассислар, инвесторлар ва бизнес вакилларини бирлаштириб, замонавий тенденциялар ва инновацион ечимларни муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланмоқда.

Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилаётган форумнинг асосий мавзуси — “Сунъий интеллект: туризм ва меҳмондўстликнинг янги тенденцияси” деб номланган.  

Тадбирда рақамли технологияларни жорий этиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва меҳмонлар учун янги тажрибалар яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

“Hotel Business Forum 2026” доирасида интерактив “B2B” ва “G2B” учрашувлари, HoReCa сегменти учун маҳсулот ва хизматлар кўргазмаси, шунингдек, Ўзбекистон Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Форум туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва меҳмондўстлик соҳасида инновацион ёндашувларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА