Туризм ахборот марказлари яратилмоқда
Айни пайтда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайёҳлик объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, туристик ахборот марказларини яратиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Андижон вилоятида ҳам бундай марказлар барча жойлашув пунктлари ва сайёҳлар оқими юқори бўлган объектлар атрофида ташкил этилади. Марказга мурожаат қилган саёҳатчилар муҳим маълумотларга эга бўлишлари, жумладан, машҳур сайёҳлик масканлари ва йўналишлари билан танишишлари мумкин бўлади.
Барча туризм ахборот марказлари махсус баннер ва рисолалар, шунингдек, яқинда ишлаб чиқилган Андижон вилоятининг туристик картаси билан таъминланади. Харита Вилоят маданият ва туризм бошқармаси томонидан белгиланган стандартлар асосида тузилган.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА